АсосийDunyo

Эртадан бошлаб Қозоғистонда боғчалар яна ёпилади

'Эртадан бошлаб Қозоғистонда боғчалар яна ёпилади'ning rasmi

Қозоғистонда эпидемиологик вазият ҳамда тарбиячиларнинг коронавирусча чалиниш ҳолатлари учраб тургани боис МТМлар фаолияти 23 июндан яна тўхтатилади. Бу ҳақда CORONAVIRUS2020.KZ расмий каналида эълон қилинди. 

Тартибга кўра, агар болалар билан уйда қоладиган киши бўлмаса, уларнинг ота-оналаридан бири масофавий режимда ишлаши мумкин. 

Карантин даврида давлат ва нодавлат боғчаларга тарбияланувчиларнинг умумий сонидан бор-йўғи 20 фоизи қатнаган. Қабул қилинган бу чора-тадбир болаларнинг соғлиғини сақлаш ва улар орасида инфекциянинг тарқалиш хавфини камайтириш қаратилган. Болалар боғчаларининг фаолиятининг тикланиши эса шаҳардаги эпидемиологик вазиятга боғлиқ, дейилмоқда хабарда

    Бошқа янгиликлар