АсосийJamiyat

Тошкентнинг янги ташкил этилган туманига қайси маҳаллалар кириши мумкинлиги маълум бўлди

'Тошкентнинг янги ташкил этилган туманига қайси маҳаллалар кириши мумкинлиги маълум бўлди'ning rasmi

Тошкентдаги Янги ҳаёт тумани таркибига киритиладиган маҳаллалар номи келтирилган ҳоким қарори лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Унга кўра, Тошкентнинг Сергели тумани ҳудудидаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларини тўлиқ ҳамда 6 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудининг бир қисми янги ташкил этилаётган Янги ҳаёт тумани таркибига ўтказилади. Бу ҳақдаги ҳоким қарори лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Тўлиқ ҳолда янги туман ҳудудига ўтаётган маҳаллалар — Ал-Фарғоний, «Виқор», «Чорбоғ», «Ёрқин ҳаёт», «Йўлдош», «Чароғон», «Дўстлик», «Навқирон», «Олчазор», «Ташаббус», «Янги умид», «Янги Чоштепа», «Хумо».

Ҳудудининг бир қисми янги туманга қўшилаётган маҳаллалар — «Дарё бўйи», «Қипчоқ», «Софдил», «Паст дархон», «Жўнариқ», «Чоштепа».

    Бошқа янгиликлар