ССВ жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига кўра, бугун мамлакатимизда бир қанча ҳамюртларимиз коронавирусдан шифо топиб, ўз оиласига қайтди.
Наманганда 7 нафар бемор соғайди
Бугун Наманган вилоятида 7 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйларига кузатилди. Уларнинг 6 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, каттаси 39, кичиги 20 ёшда.
Шулар билан Наманган вилоятида коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 265 нафарга етди.
Бухорода 66 нафар бемор соғайди. Шу жумладан 81 ёшли аёл ҳам вирусни енгди
Пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 49 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар ва Бухоро вилоятида 5 нафар, жами 66 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.
Пойтахтимизда тузалганларнинг 52 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 81 ёшли онахон, ёши кичиги эса 3 ёшда.
Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2342 нафарга етди.
Бухоро вилоятида касалликдан фориғ бўлганларнинг 2 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 40 ёшда, ёши кичиги эса 28 ёшда. Ҳозирда ушбу ҳудудда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 472 нафарга етди.
Бугун кун давомида 73 нафар Covid-19 инфекциясига чалинган бемор тузалди. Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4450 нафарни ташкил этмоқда. Айни пайтда шифокорларимиз юртимиздаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанаётган 1932 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқдалар.






