АсосийJamiyat

Янги Қонун билан энергия ресурслари харажатлари оптималлаштирилади

'Янги Қонун билан энергия ресурслари харажатлари оптималлаштирилади'ning rasmi

“Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни кўриб чиқилди.

Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши энергия ресурслари харажатларини оптималлаштириш, энергия ресурслари истеъмоли самарадорлигининг тизимли мониторингини юритиш ҳамда аҳолининг реал даромадларини оширишга хизмат қилади.

Қонун энергетика тармоқларида ҳосил қилинаётган электр ва иссиқлик энергияси, ёқилғи ва бошқа ноанъанавий энергия ресурсларидан иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳада янада оқилона ва самарали фойдаланиш, қолаверса, энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлиги ва замонавий энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш хизматларини кўрсатишнинг ҳуқуқий  асосларини такомиллаштириш мақсадларини ўзида акс эттирган.  

Шу билан бирга, Қонунда энергия самарадорлик кўрсаткичларига товарларнинг мувофиқлиги бўйича мажбурий сертификатланиши тўғрисидаги норма белгиланмоқда. Бунда мутасаддиларга энергия самарадорлигини ошириш ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш кўрсаткичларини аниқлаш методикасини ҳамда мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш, энергиядан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш юзасидан қонунчилик талабларига риоя этилиши бўйича давлат назорати тартибини белгилаш вазифалари юклатилмоқда.

Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши энергия ресурслари харажатларини оптималлаштириш, энергия ресурслари истеъмоли самарадорлигининг тизимли мониторингини юритиш ҳамда аҳолининг реал даромадларини оширишга хизмат қилади.

Сенат аъзолари ушбу Қонунни маъқуллади.

    Бошқа янгиликлар