АсосийJamiyat

Энди супермаркет ва бошқа йирик дўконларга киришда харидорлар бепул қўлқоп билан таъминланади

'Энди супермаркет ва бошқа йирик дўконларга киришда харидорлар бепул қўлқоп билан таъминланади'ning rasmi

Сўнгги ҳафталарда мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг енгил шакллари ёки касаллик аломатларисиз ўтиш ҳолатлари кўпайганлигини инобатга олиб, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бу борадаги тавсияларини эътиборга олган ҳолда фуқароларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус комиссия томонидан карантин шартларига айрим ўзгаришлар киритилмоқда

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ кучайтирилган санитария-гигиена назоратини таъминлашга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.  

Хусусан, супермаркет ва бошқа йирик дўконларда санитария-эпидемиологик назорат кучайтирилиб, ушбу объектларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ушбу мажмуаларга киритмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш талаблари белгиланмоқда. 

Фуқароларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида супермаркет ва бошқа йирик дўконларга киришда уларни бепул қўлқоп билан таъминлаш назарда тутилмоқда. 

Бундан ташқари, Махсус комиссиянинг қарори билан Тошкент шаҳри маҳаллаларида блокпостлар қайта тикланиши белгиланди.

Шунингдек, энди хориждан келганлар ҳақини тўлаган ҳолда карантинни меҳмонхонада ҳам ўтказиши мумкин.
 

    Бошқа янгиликлар