АсосийJamiyat

Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари тайинланди

'Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари тайинланди'ning rasmi

Наманган вилояти ҳокимининг шу йил 19 июндаги фармойиши билан Пайзиев Хуршидбек Комилжонович вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҳокимликнинг расмий телеграм канали маълум қилди.

Хуршидбек Пайзиев 1985 йили Наманган вилоятининг Чуст туманида туғилган. НамДУнинг тарих факультети ижтимоий – маданий фаолият йўналишини тамомлаган. Наманган шаҳар ҳокимлигининг “Наманган садоси” газетасида мухбир, “Маърифат гулшани” газетасида муҳаррир вазифаларида ишлаган.  

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар эса Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгашининг ижтимоий-сиёсий нашри “Халқ иродаси”  газетасининг бош муҳаррири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун: Вилоят ҳокимининг ахборот хизмати раҳбари бир вақтнинг ўзида ҳокимнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар