ССВ хабарига кўра, 2020 йил 22 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6461 (+60) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 49 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 нафари Тошкент вилоятида (шундан 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 1 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 4450 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 1992 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.






