Бугун мамлакатимизда жами 146 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 136 нафари Карантин муассасаларида, 5 нафари аҳоли орасида (шундан 4 нафари Тошкент шаҳрида, 1 нафари Тошкент вилоятида), қолган 5 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган, деб хабар бермоқда ССВ.
Аввал маълум қилганимиздек, бугун 73 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри, Бухоро ва Наманган вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишган.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 6461 нафар бемордан 4450 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 69 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1992 нафар бемордан 15 нафари оғир, 4 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 35 690 нафар, стационар карантинда эса 22 614 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.







