Оҳангарон туманининг “Ойбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “EKO-KERAMIKA” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси томонидан хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда 3 гектар майдонда замонавий технология билан жиҳозланган ғишт заводи барпо этиляпти. Лойиҳанинг умумий қиймати 5 миллион АҚШ долларидан иборат бўлиб, унинг атроф-муҳитга таъсири кам бўлади.
Корхона фойдаланишга топширилгач, йилига 70 миллион дона пишган ғишт ишлаб чиқарилади. Шунингдек, маҳаллий аҳоли учун 50 га яқин янги иш ўрни ҳам яратилади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, мазкур завод жорий йилнинг октябрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган.






