АсосийJamiyat

Андижонда 18 ёшли йигит синглиси билан гаплашмасликни талаб қилган акани пичоқлади

'Андижонда 18 ёшли йигит синглиси билан гаплашмасликни талаб қилган акани пичоқлади'ning rasmi

Андижонда синглисини ҳимоя қилган аканинг зарбасига дош бера олмаган йигит уни пичоқлади. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.

Аниқланишича, 2020 йил 20 июнь куни соат 10:00 да фуқаро 21 ёшли А.Х., Шаҳрихон тумани Оқ масжид кўчасида фуқаро 18 ёшли А.Б.,га синглиси С.Х., билан гаплашмаслигини айтиб, уриб, тан жароҳати етказган. Шу сабабли А.Б., А.Х.,дан ўч олиш мақсадида шу куни соат 22:00 да А.Х.,ни ушбу жойга чақириб, ёнида бўлган пичоқ билан А.Х.,нинг қорин соҳасига бир маротаба қасддан уриб оғир тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Б.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида А.Х.,нинг эгнида бўлган футболкаси ва бир дона хўжалик пичоғи ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Дастлабки тергов жараёнида, А.Б., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов жараёнида А.Х.,нинг А.Б.га тан жароҳати етказганлик ҳолати бўйича унинг ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилади.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар