Давлат комиссиясининг 1-сонли баёнига мувофиқ, тегишли вазирлик ва маҳаллий ҳокимликлар буюртмалари асосида республика ҳудудларидаги соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ветеринария соҳаларида олий маълумотли кадрларга мавжуд юқори эҳтиёжни қоплаш мақсадида мақсадли қабул кўрсаткичлари белгиланди, деб хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати.
Бунда 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларидан давлат гранти асосида жами 2537 та ажратилди.
Жумладан,
* соғлиқни сақлаш соҳаси учун туманлар кесимида – 1 507 та;
* халқ таълими соҳаси учун туманлар кесимида – 805 та;
* ветеринария соҳаси учун ҳудудлар кесимида – 225 та.






