АсосийJamiyat

Тошкентга қурол билан кириб келаётган шахс қўлга олинди

'Тошкентга қурол билан кириб келаётган шахс қўлга олинди'ning rasmi

Ноқонуний қурол олиб юрган шахс аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ ППХ ва ЖТСББ.

Келтирилишича, жорий йилнинг 12 июнь куни соат 21.50да Тошкент шаҳар ИИББ ППХБ  1-батальон, 5-отряд ходими сафдор Д.Р.Уктамов, ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 1-батальон, 6-отряд инспектори катта сержант В.Мейлиев ҳамда Кинология хизмати ходими сафдор Ш.Абдуқодировлар Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган бўлишади.

Мазкур вақтда Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳри ҳудудига кириб келаётган Тошкент вилояти, Бекобод шаҳри, 11-мавзе, 14-уй, 19-хонадонда истиқомат қилувчи 1999 й.т. И.Бахтиёровга тегишли бўлган “Нексия-3” русумли автоулов тўхтатилиб ҳужжатларини текшириш жараёнида ҳайдовчи ўзида шубҳа уйғотганлиги сабабли, холислар иштирокида текширилган.

 Шунда автоуловнинг ички қисмидаги бардачогидан МР-654К пневматик қуроли ва икки дона газбаллони ҳамда 30-40 дона золдорли ўқлари борлиги аниқланиб, Бектемир тумани 1-сонли ИИБга топширилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар