АсосийJamiyat

Бугун Тошкент ва Самарқандда коронавирусдан тузалган 70 киши ўз уйларига кузатилди

'Бугун Тошкент ва Самарқандда коронавирусдан тузалган 70 киши ўз уйларига кузатилди'ning rasmi

Бугун пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 57 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар, Самарқанд вилоятида 1 нафар, жами 70 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекцияси 4022  ҳолатда қайд этилган бўлса, эндиликда ушбу касалликдан соғайганлар сони 2411 нафарга етди ва ҳудудда 1600 нафар бемор даволанмоқда.

Самарқанд вилоятида бугун касалликдан фориғ бўлган 52 ёшли аёл билан бирга ушбу ҳудудда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 384 нафарни ташкил қилмоқда.Айни пайтда  вилоятда 25 нафар бемор даволанмоқда.

Шундай қилиб, бугун шу вақтгача 70 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4520 нафарни ташкил этмоқда.

    Бошқа янгиликлар