АсосийJamiyat

Тошкент шаҳрида 40 нафар бемор тузалиб чиқди. Улар орасида 75 ёшли онахон ва бир ёшга тўлмаган чақалоқ ҳам бор

'Тошкент шаҳрида 40 нафар бемор тузалиб чиқди. Улар орасида 75 ёшли онахон ва бир ёшга тўлмаган чақалоқ ҳам бор'ning rasmi

ССВ хабар беришича пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 28 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 12 нафар, жами 40 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Тузалганларнинг 21 нафари эркак, 19 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 75 ёшли онахон, ёши кичиги эса 2020 йилда туғилган.

Эндиликда Тошкент шаҳри ва вилоятида ушбу касалликдан соғайганлар сони 2451 нафарга етди.

‼️Шундай қилиб, бугун 110 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4560 нафарни ташкил этмоқда.  

    Бошқа янгиликлар