АсосийDunyo

Исроилда COVID-19 эпидемиясининг иккинчи тўлқини бошлангани айтилмоқда. Бир суткада 459 киши касалланди

'Исроилда COVID-19 эпидемиясининг иккинчи тўлқини бошлангани айтилмоқда. Бир суткада 459 киши касалланди'ning rasmi

Исроилда бир суткада 459 киши COVID-19 билан касаллангани қайд этилди. Бу жорий йилнинг 22 апрелидан буён энг катта суткалик ўсишдир. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилган

Касалликнинг яна авж олиши "мамлакатда мактаблар, ташкилотлар, ресторанлар, барлар, сайёҳлик масканларининг қайта ишга туширилгани" билан боғланмоқда. 

Исроил ҳукумати коронавирусга чалинишлар сони ошганидан сўнг, бир неча ҳудудларда кириш ва чиқиш тақиқларини қўйган. Бу тақиқлар 24 июндан кучга киради ва бир ҳафта давом этади. Ушбу ҳудудларга Элад ва Тверия шаҳарларининг бир қисми кирган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Исроилда жами 21,5 минг киши коронавирусга чалинди. 15,7 бемор тузалди. 

    Бошқа янгиликлар