Фарғона вилояти, Бағдод туманида мактаб ва коллеж битирувчиларининг вилоят ҳокими билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда ҳоким Шуҳрат Ғаниев Уммон султонлигининг Султон Қабус университетида онлайн тарзда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг В.И.Ромоновский номли Математика институтида физика-математика фанлари доктори илмий даражаси учун диссертациясини ёқлаган асли бағдодлик Эркинжон Каримовнинг онасини табриклади.
Эркинжон Каримовнинг физика-математика фанлари бўйича фан доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси тўғрисида ЎзА ёзганди. «Дифференциал тенгламалар ва математик физика» ихтисослиги бўйича «Каср ва бутун тартибли дифференциал тенгламалар учун интеграл улаш шартли чегаравий ва тескари масалалар» мавзусидаги физика-математика фанлари доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси В.И.Романовский номидаги Математика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.02/30.12.2019.FM.86.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2020 йил 19 июнь куни онлайн мажлисида бўлиб ўтиши хабар қилинганди.
Ёшлар билан мулоқот чоғида Шуҳрат Ғаниев "дунёда энг катта бойлик илм ва ҳунар" дея таъкидлаган ва яқин келажакда ёшлар орасидан ҳам йирик олимлар чиқишига умид билдирган.






