АсосийJamiyat

Ўзбекистонда автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш марказлари ташкил этилади

'Ўзбекистонда автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш марказлари ташкил этилади'ning rasmi

 Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Элчихонаси кўмагида Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси раҳбарияти ва Кореянинг “SILKROSS” компанияси вакиллари ўртасида республикада автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш марказларини тузиш лойиҳасини муҳокама қилиш мақсадида видеоконференция орқали музокаралар олиб борилишди.

Тадбир давомида, Жанубий Корея ҳамкорлари билан жисмоний ва юридик шахслар, транспорт воситалари эгалари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишдаги халқаро талаблар, транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказилишидаги самарадорликни ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбатлашув якунларига кўра ушбу соҳадаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришни давом эттиришга келишилди.

    Бошқа янгиликлар