Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Шаҳрисабз Давлат музей-қўриқхонаси бош директори Н.Х.нинг кирдикорлари фош бўлди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Директор Н.Х. музей-қўриқхонада ҳақиқатда ишламаган турмуш ўртоғи Д.В. ва 4 нафар фуқароларга сохта ҳужжатлар асосида иш ҳақи ҳисоблаб, 62,9 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Н.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






