Юртимизда эълон қилинган карантин тадбирлари фуқароларимиздан амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя талаб этади. Бироқ шундай синовли кунларда ўз манфаатлари йўлида тартиб қоидаларни қўпол равишда бузишга уринаётган кимсалар ҳам учраб турибди.
Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари томонидан Миробод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида яна бир қинғирликка чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хаар бермоқда.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Т.Б. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинадаги йўловчи фуқаро О.В. шартли харидорга умумий қиймати 306 миллион сўмлик, сифати кафолатланмаган 2040 дона “вирус блокатор” воситаларини ноқонуний тарзда пуллаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.






