22 июнь соат 23:45 ўтганда Шаҳрисабз шаҳридаги Пиллакашлик МФЙга қарашли 1–уйнинг 4 қаватида жойлашган 421-хонадонда газ ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида портлаш юз берган.
Биз ушбу ҳолатни ўрганиш мақсадида шаҳар ФВБ бошлиғи подпольковник З.Азимов ва Шаҳрисабз шаҳар газ филиали бошлиғи Ғ.Тариқулов ва ўрганиш жараёнида иштирок этган мутахассислар билан ҳам сўҳбатлашди. Улар томонидан тақдим этилган маълумотномада ушбу бахтсиз ҳодиса тафсилоти тўлиқ, аниқ ва тўғри баён этилганлигининг гувоҳи бўлди. Қаюмов Азамат Абдусаломович 1986 йилда Шаҳрисабз шаҳрида туғилган. Кулоллик МФЙга қарашли Кундузак кўчаси 13-уйда яшайди. Иккала қўли, оёғи ва юзи 35-40 фойиз кўйиш тан жароҳатини олган. Бундан ташқари чақнаш натижасида 421-хонадон билан ёнма-ён жойлашган қўшни хонадонни ажратиб турувчи девор (стена) ҳамда уйнинг йўлак қисмидаги девор қулаб тушган. Шунингдек бинонинг дераза ромларига ва эшикларига ҳам зарар етган. Қаюмов Рустам Раҳматуллаевич 1985 йилда Шаҳрисабз шаҳрида туғилган. Пиллакашлик МФЙ қарашли 1-уйнинг 405-хонадонида рўйхатда туради. Ҳозирги кунда Муборак туманида яшайди. Воқеа жойини кўздан кечирган вақтда ва дастлабки суриштирув ишлари жараёнида газ ҳаво аралашмасининг чақнаши туфайли содир бўлган хонадонда 2 комфорали табиий газга уланган плита жойлашганлиги маълум бўлди. Жабрланувчилар мазкур бинонинг 417-хонадонида таъмирлаш ишлари билан шуғулланиб, кечги пайт 421 хонадонга ювинмоқчи бўлиб киришган. Шу пайт улар электр чироғини ёқишганда хонада тўпланиб турган газ туфайли ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Ҳозирги кунда ушбу чақнаш натижасида куйиш тан жароҳатини олган икалла фуқаро Шаҳрисабз шаҳар шифохонасида даволанмоқда. Шаҳар ИИБ томонидан воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Гулнора Узоқова
Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари






