Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг суд ҳужжатига асосан қарздор Фируза Бобоқулова ва бошқалардан ундирувчи «Миллий банк Самарқанд филиали фойдасига жами 6 млрд. 103 млн. 556 минг сўм моддий зарар ундириш белгиланган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ф.Бобоқулова ва бошқаларнинг мол-мулки, жумладан «Малибу», «Ласетти», «Кобальт», «Спарк» кабилар ҳисобидан 521 млн. сўм моддий зарар қопланган.
Шунингдек, ушбу зарарни ундириш бўйича 6 млрд. 164 млн. 357 минг сўмлик кўчмас мулклари давлат ижрочиси томонидан хатланиб, сотувга чиқариш чоралари кўрилмоқда.






