АсосийJamiyat

Учтепа туманида 73 ёшли отахонни «Спарк» уриб кетди. Йўловчи вафот этди

'Учтепа туманида 73 ёшли отахонни «Спарк» уриб кетди. Йўловчи вафот этди'ning rasmi

23 июнь куни тахминан соат 10.05 да Учтепа туманидаги Тошкент халқа автомобиль йўлида 28 ёшли «Спарк» ҳайдовчиси Шербек Ж. йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

ЙТҲ натижасида 73 ёши Амандулла К. тан шикастлари олиб, шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

 

    Бошқа янгиликлар