АсосийJamiyat

25 июнь куни Тошкентнинг айрим жойларида газ ўчирилади

'25 июнь куни Тошкентнинг айрим жойларида газ ўчирилади'ning rasmi

“Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ Матбуот хизматининг маълум қилишича, Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасидаги ер ости газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати (авария) аниқланганлиги сабабли ушбу ҳудудда 25 июнь куни 11:00 дан 17:00 гача таъмирлаш ишлари олиб борилади.  

Шу муносабат билан айрим манзилгоҳларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.  

* Чилонзор 10-16-17-мавзелари;

* Ц-мавзеси;

* “Наққошлик” МФЙ;

* “Дўмбрабод” МФЙ;

* “Катта Дўмбрабод” МФЙ;

* Гавҳар МФЙ;

* “Тирсакобод” МФЙ;

* “Катта Қозиробод” МФЙ.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

“Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ ноқулайликлар учун узр сўрайди.

    Бошқа янгиликлар