АсосийJamiyat

Жиззахда "унаштирув"ни нишонлаб қайтган йигит синфдошидан еган калтаги сабаб, уйига келиб ўлиб қолди

'Жиззахда "унаштирув"ни нишонлаб қайтган йигит синфдошидан еган калтаги сабаб, уйига келиб ўлиб қолди'ning rasmi

Жиззахда карантин шароитида чойхонада ўтирган йигитларнинг кайфу сафоси оғир оқибатларга сабаб бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда. 

Аниқланишича, 2020 йил 20 июнь куни 28 ёшли С.Э., синфдошининг фотиҳа тўйини ўртоқлари билан биргаликда Жиззах шаҳридаги чойхоналарнинг бирида нишонлайди.

У ерда синфдошлар спиртли ичимлик истеъмол қилишиб, соат 23:00 да маст ҳолатда чойхонадан чиқиб уйларига тарқалишаётган вақтида, С.Э., синфдоши 29 ёшли О.Б., билан ўзаро тортишиб қолади. Шундан сўнг, унинг  бош қисмига қўли билан уриб, тан жароҳати етказиб, тун ярмидан оғганда, 21 июнь куни соат 01:00 да уни яшаш хонадонига ташлаб кетади.

 О.Б. олган тан жароҳатлари билан қаровсиз қолгани сабаб яшаш хонадонида вафот этган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасида, “марҳум О.Б.,нинг ўлимига бош миянинг шишиб кетиши, бош мия юмшоқ пардаси остига қон қуйилиши ва ёпиқ мия жароҳатлари сабаб бўлган”лиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. С.Э., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар