АсосийJamiyat

Фуқародан 1,5 миллиард сўмлик юк олиб, 373 миллионини "ухлатган" китоблик фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

'Фуқародан 1,5 миллиард сўмлик юк олиб, 373 миллионини "ухлатган" китоблик фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

2 йилдан бери ваъдасини бажармасдан 373 млн. сўм пулларни бермасдан келаётган фирибгарларга нисбатан тергов ҳаракатлари бошланди, дея хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти. 

Келтирилишича, Китоб туманида яшовчи 42 ёшли Ж.М. ариза билан мурожаат қилиб, унда Китоб тумани Янгиқишлоқ қишлоғида яшовчи Л.Х. ва Б.Х.,ларга 2018 йил ноябрь ойининг бошларида 1,5 миллиард сўмлик металл профнастил маҳсулотлари берганлигини, пулларни 5 ой ичида беришлигини айтганлигини, пулларни бир қисмини бериб, қолган 373 млн. сўм пулларни ҳозирги кунга қадар бермай келаётганлигини, пулларини Л.Х. ва Б.Х.,лардан ундириб бериб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳолат юзасидан Китоб туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар