Марғилон шаҳрида 17 июнь куни фуқаро Ю.Ж. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашина кўчанинг қатнов қисмидан кесиб ўтаётган велосипедчи С.Б.ни уриб юборган. Бунинг оқибатида велосипедчи С.Б. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин.






