Шу соатларда пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 10 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.
Тузалганларнинг 9 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, уларнинг энг ёши улуғи 59 ёшда, энг кичиги эса 20 ёшда.
Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2567 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугун юртимизда 125 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4685 нафарни ташкил этмоқда.






