АсосийЖАМИЯТ

“Афросиёб” электровози ойнаси бетон бўлагидан дарз кетди

Тошкент минтақаси темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармасига 23 июнь куни...

'“Афросиёб” электровози ойнаси бетон бўлагидан дарз кетди'ning rasmi

Тошкент минтақаси темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармасига 23 июнь куни соат 20:05 да ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси Йўловчи поездларини кузатиш батальони навбатчиси Ш.Асомов телефон орқали, “С.Рахимов” темир йўл бекатининг 3378-км. 5-тўсиқда, машинист М.Файзирахмонов бошқарувдаги “Бухоро-Тошкент” йўналишидаги “Афросиёб” тезюрар йўловчи поезднинг электровоз ойнасига қаттиқ жисм келиб тегиши натижасида дарз кетганлиги ҳақида хабар берди.

Воқеа жойига чиқилиб, олиб борилган суриштирув ишлари давомида, “С.Рахимов” темир йўл бекатининг 3378-км. 5-тўсиқда, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, “Чоштепа” маҳалласи ҳудудида, Тошкент метрополитен қурилиш ишлари олиб борилаётган вақтида, темир йўл изининг устида ўтувчи метрополитен мостига бетон насоси орқали қуйилган бетон маҳсулоти қотмаганлиги сабабли, “Бухоро-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган “Афросиёб” йўловчи тезюрар поезди электровозининг олд ойнасига бетон қоришмаси бўлаклари тегиб дарз кетганлиги маълум бўлган.

Суриштирувни Тошкент-Жанубий вокзалида транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси олиб бормоқда, дейилади ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабарида. 

    Бошқа янгиликлар