АсосийЖАМИЯТ

Тошкент туманидаги мебель цехида чиққан ёнғин аҳоли хонадонларига ҳам ўтди

Кеча, 24 июнь куни  Тошкент тумани “Қизғалдоқ” маҳалласи ҳудудидаги Зукко кўчаси 78-у...

'Тошкент туманидаги мебель цехида чиққан ёнғин аҳоли хонадонларига ҳам ўтди'ning rasmi

Кеча, 24 июнь куни  Тошкент тумани “Қизғалдоқ” маҳалласи ҳудудидаги Зукко кўчаси 78-уйда жойлашган “Ҳунарманд” оилавий тадбиркорнинг болалар мебель маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Олов цехга қўшни бўлган Зукко кўчаси 113-, 115-уйларга ҳам ўтган.  

Содир бўлган ёнғин ҳақидаги хабар 24 июнь куни соат 00:56да Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 38-касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисми диспетчерлик хизматига келиб тушган. Соат 00:59да ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган.  

Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракати билан цехнинг 600 метр квадрат майдони, 113-уйнинг 300 метр квадрат  майдони ва 115-уйнинг эса 300 метр квадрат майдони сақлаб қолинди. Ёнғин соат 01:25да ўраб олиниб, соат 02:20да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғинни бартараф этишга 7 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси барчадан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишни сўрайди.

    Бошқа янгиликлар