АсосийJamiyat

Эртага Ўзбекистондан қайси давлатларга чартер рейслар амалга оширилиши эълон қилинди

'Эртага Ўзбекистондан қайси давлатларга чартер рейслар амалга оширилиши эълон қилинди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги эртага, 26 июнь куни ташкил этиладиган чартер рейслар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра: 

Нью-Йорк – Тошкент

Тошкент – Истанбул – Тошкент парвозлари амалга оширилади. 

Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.  

 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин (https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi/515).

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент – Москва – Тошкент ҳамда Тошкент – Нью-Йорк чартер рейслари амалга оширилади. 

    Бошқа янгиликлар