АсосийСПОРТ

Роналду яна совринсиз қолди — ОЧЛ-2 финалида энг паст баҳони олди

Саудиянинг Al Nassr FC клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Осиё Чемпионлар Лигаси-2 финалида Sofascore талқинига кўра майдондаги энг ёмон ўйинчи деб топилди.

'Роналду яна совринсиз қолди — ОЧЛ-2 финалида энг паст баҳони олди'ning rasmi

Ар Риёддаги “Кингдом Арена”да бўлиб ўтган ҳал қилувчи баҳсда “Ал Насcр” Япониянинг Gamba Osaka жамоасига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Португалиялик футболчи 5,9 балл билан асосий таркибдаги ва захирадан тушган умумий 32 футболчи орасида энг паст рейтингни қайд этди.

Мағлубият Роналду учун Саудия Арабистонига кўчиб ўтганидан бери яна бир омадсиз финалга айланди — у ҳозиргача 14 та мусобақада чемпионликни қўлга кирита олмади.

    Бошқа янгиликлар