АсосийJamiyat

Фарғонада 1 миллиард сўмлик уяли телефонларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

'Фарғонада 1 миллиард сўмлик уяли телефонларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди'ning rasmi

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Тошлоқ туманида тезкор тадбир ўтказишди, дея хабар бермоқда Давлат Божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Тадбир давомида “Водил-Тошлоқ” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган фуқаро Х.А. бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автомашина тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда холислар иштирокида текширувдан ўтказилди.

Натижада, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 331 миллион сўмлик 170 дона уяли телефонлар борлиги маълум бўлди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Н.Х.нинг яшаш хонадони ҳам ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Текширув давомида ушбу шахс ўз яшаш уйида умумий қиймати 718 миллион сўмлик 400 дона уяли телефонларни ноқонуний равишда сақлаб келаётгани аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, умумий қиймати 1 млрд. 49 миллион сўмлик, жами 7 турдаги 570 дона уяли алоқа воситалари ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари  томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар