АсосийJamiyat

Бугун пойтахтда яна 39 бемор коронавирусдан соғайиб ўз уйига қайтди

'Бугун пойтахтда яна 39 бемор коронавирусдан соғайиб ўз уйига қайтди'ning rasmi

Бугун пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 20 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар, шаҳар 3-сон туғруқ мажмуасида 1 нафар, жами 39 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.

Тузалганларнинг 22 нафари эркак, 17 нафари аёл бўлиб, уларнинг энг ёши улуғи 68 ёшда, энг кичиги эса 4 ёшда.  

Айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида 4423 ҳолатда  коронавирус инфекцияси қайд этилиб, эндиликда уларнинг  2606 нафари соғайди. Шу кунларда шифокорларимиз пойтахтимиздаги даволаш муассасаларидаги 1806 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқдалар.

Шу тариқа ҳозирги соатгача  мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4724 нафарни ташкил этмоқда.  

    Бошқа янгиликлар