АсосийJamiyat

Янгийўлдаги қўшма корхонада йирик ёнғин! Айни пайтда 36 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб борган

'Янгийўлдаги қўшма корхонада йирик ёнғин! Айни пайтда 36 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб борган'ning rasmi

Бугун, 25 июнь куни Тошкент вилояти Янгийўл тумани «Қирсадоқ» МФЙ, Тошкент шох кўчасида жойлашган “Глобал Сомссо Даевоо” МЧЖ қоғоз ишлаб чиқариш Корея-Ўзбекистон қўшма корхонасида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда ФВВ.
Воқеа юзасидан Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 36 та ёнғин-қутқарув гуруҳи тезкорлик билан ҳодиса жоийга етиб борган. Бирламчми маълумотларга кўра, корхона ичидаги 5000 кв.м майдонда ёнғин келиб чиққан. Айни вақтда аланга ўраб олиниб, вазият тўлиқ назоратга олинган.
Шунингдек, ёнғинни бартараф этиш учун ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти, Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳар ФВБ бошлиқлари, туман ҳокимлиги етиб борган.
Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда ўт ўчириш ишлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар