Пандемия туфайли юзага келган иқтисодий инқироз оқибатида Марказий Осиёда камбағаллар сони яна 1,4 млндан 1,6 млнгача кўпайиши мумкин.
Жаҳон банки камбағаллик ва тенглик масалалари бўйича лойиҳалари координатори Уильям Зейтцнинг қайд этишича, Ўзбекистон аҳолисининг 15%и кунига 3,2$ дан кам даромад топади. Эксперт норасмий ва расмий секторда ишсизликнинг кўпайишини камбағалликнинг ортишига асосий сабаб сифатида кўрсатган.
Ўзбекистонда пандемия оқибатида иш ўринлари қисқариши 40%га етган. Бу асосан ўзини ўзи банд қилган аҳоли орасида кузатилмоқда. Айрим тармоқларда бу 75—90%гача етган. Аҳоли даромадлари камайишига чегараларнинг ёпилиши, шунингдек, нарх-наво ошиши ҳам сабаб бўлган. Шундай бўлса-да, Марказий Осиёдаги вазият ўта жиддий эмас, деб ҳисоблайди Жаҳон банки эксперти.






