Самарқанд вилояти ҳокими ташаббуси билан 2020 йил бошида умумтаълим мактаблари ўртасида эълон қилинган «Энг яхши китобхон мактаб» кўрик-танлови ғолиблари эълон қилинди.
Ушбу кўрик-танловда ғолиблик Каттақўрғон туманидаги 1-умумтаълим мактаби жамоасига насиб этди. Ғолиб мактабга вилоят ҳокимининг 100 миллион сўм мукофот пули ҳамда фахрий ёрлиғи топширилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Танловда иккинчи ўринни қўлга киритган Пахтачи туманидаги 24-умумтаълим мактаби жамоасига компьютер жамланмаси, учинчи ўринни эгаллаган Иштихон туманидаги 1-ИДУМ жамоасига Ноутбук совға қилинди.






