АсосийJamiyat

Навоийда фуқаро ИИБга ишга кириш учун 6 000 АҚШ долларига "куйди"

'Навоийда фуқаро ИИБга ишга кириш учун 6 000 АҚШ долларига "куйди"'ning rasmi

Навоийда 6 минг АҚШ долларига фуқарони ишга жойлаштирмоқчи бўлган “ишбилармон” қўлга олинди, дея хабар қилмоқда Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Аниқланишича, 1979 йил Навоий вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумот ўрта, муқаддам судланган, ҳозирги кунда Хатирчи тумани “Навбаҳор” маҳалласида истиқомат қилувчи К.Л. таниши – 1992 йил Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, оилали – 1 нафар фарзанди бор, ҳозирги кунда Каттақўрғон тумани “А.Навоий” маҳалласида яшовчи Н.У.нинг вақтинча ишсизлигидан фойдаланиб, унинг ишончига кирган ҳолда туман ИИБга ишга жойлаштириб қўйишни ваъда беради. У бу хизматлари эвазига 6000 АҚШ долларини пора тариқасида қўлга киритади. Н.У.нинг ишга жойлашиши саробга айланган орзу бўлиб қолди. Вақт ўтсада на ишдан, на пул қайтишидан дарак бўлмагач, у Навоий шаҳар ИИБга ариза орқали мурожаат этди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан К.Л. нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

    Бошқа янгиликлар