АсосийЖАМИЯТ

Россияда 10 нафар ўзбекистонлик талаба коронавирусга чалинди

Россиянинг Волгоград шаҳрида 10 нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус аниқланди, дея хаб...

'Россияда 10 нафар ўзбекистонлик талаба коронавирусга чалинди'ning rasmi

Россиянинг Волгоград шаҳрида 10 нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги.

Келтирилишича, Волгоград давлат аграр университетида таҳсил олувчи ўзбекистонлик талабаларда коронавирус аниқланган ва улар шифохонага ётқизилган. Беморлар билан алоқада бўлган шахслар эса университет ётоқхонасида карантинга олинган.

Ўзбекистоннинг Ростов-Дондаги Бош консулхонаси университет маъмурияти билан алоқа ўрнатган ва вазият назоратга олинган, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар