АсосийJamiyat

Ижтимоий ҳимояга муҳтож журналистларга ҳисобида 1 миллион сўм бўлган пластик карталар тарқатилмоқда

'Ижтимоий ҳимояга муҳтож журналистларга ҳисобида 1 миллион сўм бўлган пластик карталар тарқатилмоқда'ning rasmi

Коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва карантин чораларининг кучайиши даврида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди «Xavfsiz yordam» лойиҳаси доирасида фахрий журналистларга кўмак беришнинг биринчи босқичини амалга оширган ва уларни озиқ-овқат пакетлари билан таъминлаган эди.

Аввал ваъда қилинганидек, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни арафасида лойиҳанинг иккинчи босқичига старт берилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамкасбларимизга ҳисобида 1 миллион сўмлик маблағ мавжуд бўлган  пластик карталар навбати билан тарқатилмоқда. Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди расмий канали маълум қилди.

Умид қиламизки, мазкур чоралар ҳозирги мушкул вазиятда оз бўлсада кўмак ва ёрдам бўла олади.

    Бошқа янгиликлар