АсосийJamiyat

Қибрайда коллеж битирувчиси ўз жонига қасд қилди

'Қибрайда коллеж битирувчиси ўз жонига қасд қилди'ning rasmi

Қибрайда 18 ёшли йигит қўшни уйда ўзини осиб, вафот этгани аниқланди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди. 

Маълум бўлишича, 2020 йил 25 июнь куни 2002 йилда туғилган Қурбоналиев Достон Султонали ўғли Қибрай тумани, Янгиобод ҚФЙ, Хайдаробод МФЙ, Миробод кўчаси 5-тупик 54-уйда ўзини бўйин қисмидан арқон билан осиб, ўз жонига қасд қилиб вафот этган.

Воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи чиққан бўлиб, воқеа жойи ҳамда мурда мутахассислар иштирокида кўздан кечирилган ва ўлим ҳолатига ойдинлик киритиш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Қибрай туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, дейилади тақдим этиган маълумотда.

    Бошқа янгиликлар