Қозоғистонда мунтазам халқаро рейслар қайта тикланадиган давлатлар рўйхати кенгаймоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг транспорт бўйича бош врачи Садвакас Байгабулов маълум қилган, деб ёзмоқда «Kazinform» хабарига таяниб дарё.
«Қозоғистонда мунтазам халқаро авиарейсларни бошлайдиган биринчи ва иккинчи тоифадаги давлатлар рўйхати яна кенгайтирилди», – деган Садвакас Байгабулов.
Қозоғистон ССВ вакилига кўра, Венгрия, Ҳиндистон, Германия, Чехия, Малайзия қўшимча равишда биринчи тоифадаги мамлакатлар қаторига киритилган.
«Биринчи тоифадаги мамлакатлардан келган йўловчилар учун ҳеч қандай чекловлар йўқ. Таъкидлаш керакки, бундан олдин ХХР, Жанубий Корея, Япония, Грузия ва Таиланд биринчи тоифага киритилган эди. Миср, Украина, Польша, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳам иккинчи тоифадаги мамлакатлар гуруҳига киритилган. Иккинчи тоифадаги мамлакатлардан келган йўловчилар учун қуйидаги чекловлар мавжуд: агар КВИ бўйича сертификат бўлса - чекловсиз, агар сертификат бўлмаса, улар карантин хизмати мутахассислари томонидан 48 соат ичида ПЗР тестидан ўтиши ёки 14 кунлик карантинда бўлиши лозим», – дея тушунтирган Садвакас Байгабулов.
Шунингдек, у сертификат 5 кун давомида амал қилишини эслатган.






