АсосийJamiyat

Чилонзор туман ҳокимлиги бўлим бошлиғи 50 минг доллар пора билан ушланди

'Чилонзор туман ҳокимлиги бўлим бошлиғи 50 минг доллар пора билан ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимлигида бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи шахс тадбиркорга ерга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб бериш учун 50 минг доллар пора олаётганида ушланди. Бу ҳақда ўзининг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таяниб,  «Gazeta.uz» хабар бермоқда.

Келтиримлишича, лавозимдаги шахс тадбиркорга 1,4 миллон АҚШ доллари эвазига 1 гектар ерга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Бироқ, ҳокимлик вакили Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан 25 июнь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси («Пора олиш») бўйича жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар