1

Коронавирусни енгган Черногория давлати яна қатъий карантин режимига қайтди

ДУНЁ 28.06.2020, 15:31
Коронавирусни енгган Черногория давлати яна қатъий карантин режимига қайтди

Сал аввал коронавирусни енгган Черногория яна қатъий карантин режимига қайтиб, жиддий чекловларни жорий қилмоқда.

Ушбу чекловлари доирасида спорт машғулотлари ва мусобақалар, шунингдек, очиқ ҳавода жамоат йиғинларини ўтказиш яна тақиқланди. Дафн маросимида қабристонда фақат марҳумнинг оила аъзолари бўлишига рухсат берилади. Бундан ташқари, мамлакат шимолидаги икки муниципалитетда соат 18:00 дан 05:00 гача комендантлик соати жорий этилган.

Черногория иқтисодиёти ўз даромадининг катта қисмини Адриатик денгизи соҳилидаги туризмдан олади. Шу сабабли мамлакат 25 май куни ўзини коронавирусдан тамоман холи деб эълон қилганди.

Мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 10 кун аввал ошишни бошлаган. Шундан буён ҳукумат касалликка чалиниш бўйича 100 та янги ҳолатни эълон қилди. Аввалроқ касалланганлар сони 424 кишини ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, Черногорияда коронавирусга чалиниш бўйича илк ҳолат 17 март куни аниқланганди. Май ойи охирларида Черногория коронавирусни енгган Европадаги биринчи давлатга айланган, мамлакатда коронавирусга чалинган барча беморлар тўлиқ соғайганди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1