1

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 7813 нафарга етди

ЖАМИЯТ 28.06.2020, 17:03
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 7813 нафарга етди

2020 йил 28 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7813 (+88) нафарни ташкил этмоқда, деб хабар берди ССВ.

Янги касалланиш ҳолатларининг 64 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 14 нафари Андижон вилояти (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида ва яна 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 4 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.

Айни соатларда пойтахтимизнинг тиббиёт муассасаларида 8 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди.  

Шундай қилиб, юртимизда 5248 (+8) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 67 фоизни ташкил қилмоқда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 2544 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1