1

Путин нега ҳар уч-тўрт кунда коронавирусга тест топшираётганига изоҳ берди

ДУНЁ 28.06.2020, 21:11
Путин нега ҳар уч-тўрт кунда коронавирусга тест топшираётганига изоҳ берди

Россия президенти Владимир Путин «Россия 1» телеканалидаги эфирида ҳар уч кунда тест топшираётганини маълум қилди. 

Тестларнинг жавоби қандайлиги ҳақида берилган саволга у: «Ҳозирча ҳа», — дея жавоб қилди.

Путин Қизил ҳудуддаги коронавирус беморлар шифохонасига боришини айтганида уни бу йўлдан қайтаришга уринишган.

«Ушбу қарорга ҳамма қарши чиққан. Хўш, нега у ерга бордим? Аввало, у ерда нима қандай жойлаштирилгани, шароит қандайлигини ўз кўзим билан кўришни хоҳладим. Ҳисоботлар орқали маълумот олиш бошқа, ўзинг жойига чиқиб ҳаммаси қандайлигини кўриш бошқа», — дея қўшимча қилган у.

Путин интервью давомида масофадан туриб ишлашдан кўра одамлар билан юзма-юз мулоқот қилиш унга ёқишини айтиб ўтди.

«Дарҳақиқат, маълум даражада бу синов дея оламан, чунки менга одамлар билан мулоқот қилиш ёқади. Одамлар билан тўғридан-тўғри суҳбатдан ички қониқиш ҳосил қиламан», — деди Путин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1