Ҳиндистонда қўл-оёқсиз чақалоқ дунёга келди (видео)

ДУНЁ 28.06.2020, 21:53
Ҳиндистонда қўл-оёқсиз чақалоқ дунёга келди (видео)

Ҳиндистоннинг Мадхя-Прадеш штатида қўл ва оёқсиз қизалоқ дунёга келди, деб хабар берди “zakon.kz” манбаси асосида aniq.uz.

Кичкинтой 26 июнь куни туғилган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, WNT3 генидаги мутация туфайли юзага келган ноёб ирсий касаллик - тетраамелия синдроми билан туғилган.

Ушбу синдром тананинг турли қисмларида жиддий формацияларга олиб келади. Кўпгина ҳолларда ўпка ривожланмайди ва бу нафас олишни қийинлаштиради. Тетраамелия синдроми бўлган болалар кўпинча ўлик ҳолда дунёга келишади ёки туғилишдан кўп вақт ўтмай нобуд бўлишади. 

Ҳозирда австралиялик Ник Вуйчич ва япониялик Хиротада Ототаке - тетраамелия синдромидан азият чекадиган энг машҳур шахслар ҳисобланади.

Касалхона педиатри Суреш Агарвалнинг сўзларига кўра, қизалоқнинг аҳволи қониқарли ва у бутунлай соғлом. Видео:

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1