1

Бугун юртимизда 81 бемор соғайди.

ЖАМИЯТ 28.06.2020, 22:11
Бугун юртимизда 81 бемор соғайди.

Шу соатларда пойтахтимиздаги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 62 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 14 нафар, жами 81 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига  кузатилдИ, дея хабар берди ССВ.

Айни пайтда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида “COVID-19”дан соғайганлар сони 3119 нафарга етди.  

Қашқадарё вилоятида эса каронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 56 нафарни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5329 нафарни ташкил этмоқда. Эндиликда шифокорларимиз юртимизнинг турли ҳудудларида 2463 нафар беморни белгиланган стандартлар асосида даволамоқдалар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1