Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи ўз фарзанди ва яна бир йўловчининг умрига зомин бўлди

ЖАМИЯТ 29.06.2020, 08:45
Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи ўз фарзанди ва яна бир йўловчининг умрига зомин бўлди

Қумқўрғон туманида 2020 йилнинг 27 июнь куни тахминан соат 18.30 лар чамасида, туманнинг “Ачамойли” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-101 автомобиль йўлининг 16 километрида, Термиз шаҳри “Дўстлик” маҳалласида яшовчи Б.Ш. бошқарувидаги Матиз русумли автоулови ҳаракатланиб бораётганида, қарама-қарши йўналишга чиқиб, ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Қумқўрғон тумани “Арслонбойли” маҳалласида яшовчи Ж.Ф. бошқарувидаги ВАЗ-2101 русумли автоулови билан тўқнашган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, ЙТҲ натижасида, Матиз русумли автоулови йўловчилари, Термиз шаҳрида яшаган Ж.М. ва ҳайдовчи Б.Ш.нинг қарамоғидаги фарзанди вояга етмаган Н.Н.лар “ҳаёт учун хавфли билан оғир” тан жароҳати олиб касалхонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан 27 июнь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1