1

Наманганда вояга етмаган ҳайдовчи уч аёлни уриб кетиб, улардан бирини ҳалок қилди

ЖАМИЯТ 29.06.2020, 09:40
Наманганда вояга етмаган ҳайдовчи уч аёлни уриб кетиб, улардан бирини ҳалок қилди

2020 йил 28 июнь куни соат 12:10 ларда, Норин туманида яшовчи, 2004 йилда туғилган, тумандаги 15-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси, бирга яшовчи онасининг номида бўлган Дамас русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, ўзидан олдинда кетаётган пиёдалар, Норин туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган, 1976 йилда туғилган, 1977 йилда туғилган уч нафар аёлларни уриб юборган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, пиёдалар оғир тан жароҳати олиб, бир нафари воқеа жойида вафот этган. Икки нафари турли хил даражадаги тан жарохатлари билан шифохонага ётқизилганлар.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ТБ томонидан 2020 йил 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1