Музработ туманида 2020 йилнинг 26 июнь куни тахминан соат 18.30лар чамасида, туманнинг “Мустақиллик” маҳалласи ҳудудида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда келтирилишича туманнинг “Юртим жамоли” маҳалласида яшовчи Қ.К. бошқарувидаги Камаз русумли юк автомашинаси билан йўлни ўнгдан чапга кесиб ўтаётган пиёда, туманнинг “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи вояга етмаган қизи Д.Д. исмли қизни туртиб юборган. Натижада Д.Д. тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этди.
26 июнь куни Қ.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






